- 2022-05-30
Инглиз хайрия уюшмаси “62 нафар супер бадавлат” одамнинг бойлиги ер юзининг ярим аҳолисининг бойлигидан ҳам кўп эканлигини маълум қилди.
Жаҳон иқтисодий форуми бу ҳафта Швейцариянинг Давос шаҳрида ўтказилади. Дунё раҳбарлари тўпланадиган Давос йиғилишида ер юзидаги адолатсиз даромад тақсимотига диққат қаратишни истаган “Oxfam” бир ҳисобот тайёрлади. “Oxfam”нинг “Credit Suisse” маълумотларига асосланиб тайёрлаган ҳисоботида дунёдаги даромад тақсимоти адолатсизлиги билан боғлиқ шов-шувли натижалар кўрсатилган.
Бадавлатлар билан фақирлар орасидаги даромад тенгсизлигининг тобора ортаётганини маълум қилган “Oxfam” 2016 йили дунёнинг 1%га тенг 70 миллион киши дунёнинг қолган 99%идан бадвлат эканлигини билдирди. “Oxfam”нинг ҳисоботига кўра, 62 нафар миллиардернинг умумий бойлиги дунё аҳолисининг энг камбағал бўлган ярмидан ҳам кўп эканлигини маълум қилди.
Бир йил аввал дунё аҳолисининг энг камбағал бўлган ярмининг бойлиги 80 нафар энг бадавлат кишининг бойлигига тенг эди. Дунёнинг энг йўқсил 50% аҳолисининг сони 2010 билан 2015 йиллари орасида 400 миллион ортишига қарамай бойлиги 41% (1 триллион доллар)га камайган. Хозир дунёдаги энг бадавлат 62 одамнинг бойлиги эса 500 миллиард доллардан 1,76 триллион долларга ўсди. Ҳукуматларни тенгсизликни тугатишга чақирган “Oxfam” ўтган йил эълон қилган ҳисоботида энг бадавлат кишиларнинг 1%ининг умумий бойлиги дунёнинг қолган 99%ининг бойлигидан ҳам кўп бўлишини тахмин қилганди.
“Oxfam” маошларда жинс ажратишга чек қўйилиши, дори нархларининг туширилиши ва истеъмолдаги кўп нарсалардан солиқ олишга чақирди.