“Союз” космик кемаси Қозоғистондан учди


  • 21 Апрель, 2017
  • 960

“Союз” космик кемаси Қозоғистондаги Байконур космодромидан фазога учирилди. Унинг ичида илк бор парвоз қилаётган бир америкалик астронавт ва тажрибали рус космонавти борлиги маълум қилинди. Америкалик астронавт Джек Фишер ва рус космонавти Фёдор Юрчихин Қозоғистоннинг Байконур космодромидан Союз-ФГ ракета ташувчиси билан халқаро фазо станциясига бориш учун учирилди.

Астронавтлар тахминан 9 дақиқадан кейин орбитага киришди. Халқаро фазо станциясида Фишер ва Юрчихин 57 ёшли астронавт Пегги Уитсон, рус астронавти Олег Новицкий ва француз астронавти Тома Пескедан иборат 3 кишилик гуруҳга қўшилади.


Бошқа мақолалар