- 2013-09-25
Иорданиялик актёр Маҳмуд ал-Савалка бир сериалда отиб ўлдириладиган саҳнани суратга олиш вақтида “Ўлишимни ҳис қиляпман” деб ҳаётдан кўз юмди.
Иорданияда эфирга узатиладиган “Қон-қариндошлар” номли сериал учун кинога тушаётган ал-Савалка сценарий бўйича отилган вақтида “Мени ўз қўлларинг билан кўмишингни истайман” дейиши керак эди. Лекин ал-Савалка бу сўзнинг ўрнига “Яқинда ўлишимни ҳис қиляпман” деди. Ал-Савалканинг сўзидан кейин ҳамма ўзини йўқотиб қўйганида машҳур актёр ҳаётдан кўз юмди. Ал-Савалканинг нима сабабдан ўлгани ҳалигача аниқлангани йўқ. Бу воқеа юзасидан тергов-суриштирув иши очилгани маълум қилинди.