- 2018-11-30
Масжиди Ақсода ибодат қилаётган мусулмонларга қарши ҳужумлар ортидан минтақада таранглик ортиб, Исроил кучлари Ғазони бомбалаганди. Бунга ўз норозилигини билдирган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроиллик ҳамкасби билан боғланиб, бу ҳужумларнинг қабул қилиб бўлмас эканлигини айтганди. Бу боғланишдан кейин Исроил рамазон байрамигача яҳудийларнинг масжиди Ақсога киришлари тақиқланганини маълум қилди.
Исроил кучлари ўтган ҳафта хуфтон намозидан кейин масжиди Ақсога босқин уюштириб, масжидда аёлу ёш болаларга қарамай ибодат қилаётган мусулмонларга ташланганди. Ҳужум бомдод намозидан кейин яна такрорланганди. Масжиди Ақсога уюштирилган ҳужумдан кейин Ливан ҳудудидан Исроилга ўнлаб ракеталар отилганди. Исроил бунга Ливан ва Ғазо ҳудудини бомбалаш билан жавоб берганди.
Ушбу зиддият бўйича Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон исроиллик ҳамкасби Герцог билан телефон орқали гаплашиб, бу ҳужумларни жим ҳолда кузатмаслигини таъкидлаганди. Мусулмонларга қарши муносабатни қоралаганди.
Юқоридаги телефондаги суҳбатдан кейин Исроилдан қувончли хабар келди. Исроил бош вазрлик офисидан берилган хабарда яҳудийларнинг Рамазон байрамигача масжиди Ақсога киришлари тақиқланганлиги айтилди.
Ушбу тақиқнинг эртадан бошлаб кучга кириши айтилган хабарда бу рамазон ҳайитигача давом этиши билдирилган.