- 2013-02-04
АҚШ мудофаа вазирлигига тегишли Украина-Россия уруши ҳамда кўплаб “нозик ва юқори даражадаги махфий маълумотларни ўз ичига олган” ҳужжатларни сиздирганлиги иддао этилаётган 21 ёшли Джек Тейшейра ҳибсга олинди. Тейшейра Массачусетс штатига қарашли ҳарбий ҳаво кучларининг разведка бўлимида хизмат қилган.
АҚШлик мутахассислар сиздирилган ҳужжатларнинг илк бор февраль ва март ойларида ижтимоий медиа платформалари “Discord” ва “Telegram” орқали бўлишилгани, лекин энди тегишли органларга маълум бўлганлигини айтишган. Сизинти бўйича тергов доирасида мудофаа вазирлиги ичидаги потенциал гумондорлар ҳам кузатув остида бўлганлигини билдирганди.
Ҳужжатларнинг АҚШ разведка тизимига рухсати бор киши тарафидан қўлга киритилган ва фош қилгандек кўринганини таъкидлаган мутахассислар баъзи маълумотларнинг энг яқин АҚШ разведка иттифоқдошлари билан ҳам бўлишилмаганлигига доир ишоралар борлигини айтди.
Интернетга 7 апрелда юкланган ҳужжатлар орасида Россия-Украина урушидан бошлаб, Россиядаги хусусий ҳарбий компания Вагнернинг Африкадаги операциялари, Исроилнинг Украинага қурол ёрдами, БААнинг Россия билан алоқалари ҳақида махфий ҳужжатлар бўлган.
Ушбу ҳужжат сиздирилиши 2013 йилдан бери энг йирик маълумот чиқиб кетиши ҳисобланади.
Ҳибсга олинган Джек Тейшейранинг миллий хавфсизликка таҳдид солувчи махфий маълумотларни ноқонуний қўлга киритиш, сақлаш ва бошқаларга тарқатиш жиноятлари билан айбланиши кутилмоқда. Унга ўнлаб йил қамоқ жазоси берилиши мумкин.