- 2014-08-21
Арманистон билан Россия орасидаги зиддият кучаймоқда. Пашинян 1999 йилдан бери парламентда кутаётган Рим статутини тасдиқлашини маълум қилди. Агар бу амалга ошадиган бўлса, Владимир Путин Арманистон ҳудудига кириши билан зудлик билан ҳибсга олинади.
Ўтган кунларда Арманистон АҚШ билан ҳамкорликда ҳарбий амалиёт ўтказишини билдирганди. Кейинчалик бош вазир Никол Пашинян ҳамда кўплаб арман сиёсатчилар Россия ҳақида салбий фикрларини изҳор қилишди. Россия ҳам ўз навбатида Арманистонга нота берди. Натижада Россия президенти Путин Қорабоғ мақомининг муҳокама қилинишининг маъноси йўқлигини таъкидлаб “Арманистон ҳукумати Озарбайжоннинг Қорабоғ устидаги ҳақларини Прагада имзолаган ҳужжат билан қабул қилган” деди. Арманистоннинг Россия билан алоқаларини бутунлай узганлиги ҳақидаги иддаоларни ёлғонга чиқарган Путин “Арманистон билан ҳеч қандай муаммомиз йўқ, Пашинян билан ҳам муаммомиз йўқ. У билан доим алоқадамиз” деди. Бутун булар ортидан Пашиняндан Арманистон-Россия алоқаларини яна боши берк кўчага тиқадиган қарор келди.
Никол Пашинян Арманистон парламентида сўзлаган нутқида сўнгги кунларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган халқаро жиноий суднинг қарорларини боғловчи сифатида қабул қилинган Рим статутини тасдиқлашини маълум қилди.
Арманистон 1999 йил 1 октябрда имзолаган Рим статути ўша санадан буён парламентда тасдиғини кутмоқда. Агар бу ҳужжат тасдиқланадиган бўлса, халқаро жиноий суд томонидан қамоққа олиш бўйича қарор чиқарилган Россия президенти Владимир Путин Арманистон ҳудудига қадам босиши билан ҳибсга олиниши мумкин.
Халқаро жиноий суд 17 март куни Путин ҳақида Украинада ишлаган ҳарбий жиноятларига жавобгар сифатида ҳибсга олишга қарор чиқарганди.