- 2020-07-04
Жанубий Кипр билан Греция, Шимолий Кипр турк республикаси билан алоқа ўрнатишни истаган туркий давлатларга тижоратни тўхтатиш, лобилар воситасида эмбарго татбиқ этиш ва кредит йўлларини кесиш билан таҳдид қилмоқда.
Шимолий Кипр турк республикаси ўтган йил туркий давлатлар ташкилотида кузатувчи аъзо бўлиб иштирок этгач, Греция ваҳимага тушиб қолди. Анқара ҳам даврага кириб, Шимолий Кипр турк республикасининг тан олиниши учун асосан туркий давлатларни тарғиб қилди. Ўтган вақт ичида Ўрта Осиёдан келган ижобий хабарлар ва Қозоғистон пойтахти Астанадаги туркий давлатлар ташкилоти саммитида Шимолий Кипр турк республикасининг ҳам иштирок этиши юнон лобисини жазавага туширди.
Греция ва Жанубий Кипр бир йилга яқин туркий давлатлар билан яқин алоқа ўрнатди, тижорат ҳажмини орттирди, Афина халқаро алоқалар воситаси билан Ўрта Осиёга кредит оқимини таъминлади. Лекин бу ишлардан асл мақсад Шимолий Кипр турк республикасининг тан олинишини тўхтатиш эди.
Шимолий Кипр президенти Эрсин Татар грекларнинг бу яширин режасини қуйидагича англатди: Туркий давлат ташкилоти саммити доирасида юқори савиядаги йиғилишларда иштирок этиб суҳбатдошларимиз билан учрашишимиз мумкин. Лекин булар бизни тан олади дегани эмас. Чунки бошқа туркий давлатларнинг ғарб олами билан турли алоқалари ва мажбуриятлари бор. Бу борада баъзи тўсиқларга дуч келаётганимизни ва ҳатто юқори даражадаги йиғилишларда тамсил этилмаслигимиз учун парда орти ўйинлари қилинаётганлигини ҳам биламиз. Лекин биз йўлимизда давом этамиз. Жанубий Кипр ва Греция йўлимизни тўсиш учун туркий давлатлар билан тижоратни бошлади. Энди эса “Шимолий Кипр турк республикаси билан алоқа ўрнатадиган бўлсангиз, сизлар билан лойиҳаларни тўхтатамиз, кредит бермаймиз, эмбарго татбиқ қиламиз” дея таҳдид қилишмоқда. Буларнинг барчасини яхши тушуниб турибмиз.