Ахлоқ полицияси фақат огоҳлантиради


  • 28 Июль, 2023
  • 94

Эронда аёлларнинг қоидага мос рўмол ўрашларини назорат қиладиган “ахлоқ полицияси” фаолиятига ўзгартириш киритилди. Эронлик амалдорлар ўлкадаги мажбурий рўмол ўрашни бекор қилиш доирасида янгидан иш бошлаган ахлоқ полицияси фақат огоҳлантириш беришини, ҳибсга олишга ҳақ-ҳуқуқи йўқлигини таъкидлади.

Эронда ҳатти-ҳаракатлари билан узоқ муддатли норозилик намойишларига сабаб бўлган ахлоқ полициясининг фаолиятига оид ваколатлар чекланиши маълум қилинди.

Эрон мажлиси миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссияси аъзоси Яқуб Ризозода энди ахлоқ полицияси фақатгина огоҳлантириш бера олишини, ҳибсга олиш ваколати бекор қилинганлигини айтди.

Ризозода “Полиция ваколатлари энди аввалгидек бўлмайди. Огоҳлантириш бериш ваколатига эга, лекин ҳибсга ола олмайди. Кўчаларда ҳаракатланаётган полиция автомобиллари ҳам фақат огоҳлантириш учун фойдаланилади. Энди бундан кейин маданий фаолиятларга кўпроқ эътибор берилади” деди.

Эронда ўтган йили сентябрь ойида 22 ёшли Маҳса Аминий ахлоқ полицияси тарафидан ҳибсга олинганидан кейин ҳаётдан кўз юмиши ўлка миқёсида норозилик намойишларига сабаб бўлганди.

Намойишлар вақтида 1979 йилдан буён татбиқ этилаётган мажбурий рўмол ўраш қонуни бекор қилиниши талаб этилди.


Бошқа мақолалар