Туркистонда 10 гектарлик парк


  • 4 Май, 2023
  • 159

Туркистон шаҳрини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва инфраструктурани яхшилаш ишлари сифатли амалга оширилиши керак. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди шаҳарнинг муҳим объектларини кўздан кечириш вақтида шундай кўрсатма берди.

Вилоят ҳокими аввало маъмурий-бизнес марказидаги 7- ва 30-кўчаларидаги парк қурилишини кўздан кечирди. Парк майдони 10,5 гектар бўлиб, кўкаламзорлаштириш ҳудуди эса 61 минг квадрат метрдан иборат бу ерда болалар ва спорт майдончалари қурилади. Бундан ташқари, паркда 2000 дан ортиқ дарахт экилиб, 300 та ёритиш фонари қўйилади.

Дархан Сатибалди “Ишларни режага мувофиқ, сифатли амалга оширинг. Тротуарлар, ободонлаштириш ишлари талабга жавоб бериши лозим. Маҳаллий об-ҳаво хусусиятларини яхши биласизлар. Бу ерларга акация, тут, қайрағоч каби чидамли дарахтларни экиш керак. Фақат экиш билан чекланмай, уларни шамол қулатмаслиги учун маҳкамлаб қўйиш керак. Иложи борича баргли соя берувчи дарахтлар экиш лозим” деди.

Ҳозирда паркда кўчатларни экиш, резервуар ва қудуқларни тайёрлаш, тротуар плиткаларини босиш, ерни текислаш, газон экиш, суғориш тизимини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари мутахассислар ҳокимга “Арис-Туркистон” канали бўйлаб хавфсизлик зинапоялари қуриш лойиҳаси тақдим этишди. Лойиҳага кўра, каналнинг 19 километри бўйлаб ҳар 500 метрда бир дона хавфсизлик зинапояси қурилади, махсус огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилади. 


Бошқа мақолалар