Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари Туркистонда учрашди


  • 26 Ноябрь, 2020
  • 400

Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан Туркистон шаҳрида учрашди.

Улар савдо-сотиқ, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, транспорт-логистика, божхона соҳалари бўйича муҳим масалаларни муҳокама қилишди.

Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати: “Асосий эътибор 2020-2022 йилларда Қозоғистон ва Ўзбекистон орасидаги савдо-сотиқ ҳамда қозоқ-ўзбек чегарасида ўтказиш пунктларини замонавийлаштиришдаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилди” деб хабар берди.

Ҳукумат бошчилари Туркистонда қурилган текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Turkistan Textile” қўшма корхонаси очилишида қатнашишди.

Тикув фабрикаси 2 гектар майдонга жойлашган бўлиб, Туркистоннинг саноат ҳудудида қурилган. Инвестиция ҳажми 700 миллион тенгени ташкил этади. Фабрика ойига 13 минг текстил маҳсулоти ишлаб чиқаради. Фабрикада 1000 дан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминланади.

Асқар Мамин Ўзбекистон бош вазирини Туркистонда янги қурилган халқаро аэропорт, конгресс-холл, “Туркистон-арена” стадиони, ўқувчилар саройи, “Rixos Turkestan” меҳмонхонаси бинолари билан таништирди. 


Бошқа мақолалар