Германияда қуролли ҳужум


  • 14 Май, 2023
  • 143

Германиянинг Баден-Вюртемберг федерал округида жойлашган Mercedes автомобиль заводида юз берган қуролли ҳужумда икки киши ҳаётдан кўз юмди. Ҳужум қилган шахс қўлга олиниб, воқеа юзасидан тергов болшлатилди.

Германиянинг Баден-Вюртемберг федерал округига қарашли Штутгард шаҳрининг 15 км жануби-ғарбида жойлашган Зиндельфингендаги Mercedes автомобиль заводида маҳаллий вақт билан соат 07:45 ларда ўқотар қурол овозлари эшитила бошлади.

Людвигсбург полиияси томонидан берилган баёнотда завод биносида юз берган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Хабарларда ҳужум қилган шахс қўлга олинганлиги, заводдаги отишма тўхтатилиб, тергов бошланганлиги айтилди.

Ҳужум сабаби номаълум бўлиб, немис нашрлари ҳужум қилган шахснинг 53 ёшда эканлигини хабар беришмоқда.

“Mercedes Benz” тарафидан берилган хабарда эса “Масъуллар билан алоқадамиз ва воқеани ойдинлаштиришга ҳаракат қиляпмиз. Ходимларимиз-нинг хавфсизлиги барча нарсадан устун” деб маълум қилинди.


Бошқа мақолалар