Шимолий Корея АҚШга кескин жавоб қайтарди


  • 3 Май, 2021
  • 353

Пхеньян АҚШ президенти Джо Байденни Шимолий Корея Америка ва бутун дунё хавфсизлиги учун таҳдид эканлиги ҳақидаги сўзларига кескин жавоб қайтарди.

2 май куни Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги томонидан “Байден кечириб бўлмас қўпол хатога йўл қўйди. Шимолий Корея тегишли чораларни кўришга мажбур. Вақти келиб АҚШ жуда жиддий вазиятда қолади” деб баёнот берилди.

Ҳужжатда Байденнинг АҚШ конгресси олдидаги нутқи Американинг Шимолий Кореяга нисбатан “душманларча сиёсати”ни давом эттиришига гувоҳлик бераётгинини таъкидланди.

30 апрелда Оқ уй Байден администрацияси АҚШнинг шимолий Корея бўйича таҳлилини тугатганлигини маълум қилганди. Натижада президент ўзидан олдинги ҳамкасблари Дональд Трамп ва Барак Обама олиб бораётган сиёсатдан бошқача йўл тутишини билдирганди. Вашингтон дипломатияга ва Шимолий Кореяни ядро қуролидан воз кечишга мажбурлашга йўналган сиёсат олиб боришини маълум қилганди.


Бошқа мақолалар