- 2023-09-21
Ўрта Осиё ўлкалари орасида 2011-2017 йилларда маошларни қиёслаш ҳисоботида энг кам ойлик Қирғизистон ва Тожикистонда эканлиги маълум бўлди.
2017 йили Тожикистондаги реал маош 137 доллар бўлди. Бу рақам МДҲ ўлкалари ва собиқ иттифоқ ўлкалари орасидаги энг паст кўрсаткич эканлиги маълум бўлди. Статистика маълумотлари иқтисодий академия ижтимоий сиёсат институти мутахассислари тарафидан “2011-2017 йилларда маошларнинг ўлкалар бўйича қиёсланиши” ҳисоботида эълон қилинди.
Россияда ўртача ойлик ўтган йили 671 доллар, Беларусда 421 доллар бўлиб, Қозоғистонда 459 доллар эканлиги қайд этилди. Ўртача ойлик Озарбайжонда 306,7 доллар, Молдовада 308,4 ва Украинада 272,9 доллар. Қирғизистонда бу рақам 216,3 долларга тенг.
Ҳисоботда 2011 йилдан буён Россия ва бошқа ўлкаларда маошлар орасидаги фарқ ортишига эътибор қаратилди. Рақамлардаги сакрашларнинг сабаби 2015-2017 йилларда Озарбайжон, Беларусь ва Қозоғистон каби ўлкаларнинг иқтисодиётларидаги бузилишлар эканлиги айтилмоқда.