- 2015-05-04
Кеча Афғонистон шимолидаги Бадахшон вилоятида бир йўловчи самолёт қулаб тушганди. Россия авиацияси вакиллари ҳалокатга учраган самолётнинг Россияга тегишли эканлигини маълум қилишди. Радарлардан йўқолиб қолган самолётнинг Францияда ишлаб чиқарилган “Falcon 10” русумли самолёт эканлиги аниқланди.
Афғонистон расмийлари бироз вақт ўтгандан кейин ҳалокатга учраган Россия самолётининг 6 йўловчисидан учувчи билан бирга тўрт кишини тирик қутқарганлигини маълум қилишди.
Афғонистон логистика ва авиация вазирлиги томонидан берилган баёнотда қидирув-қутқарув жамоалари тарафидан самолёт қулаган жойдан тўрт киши қутқарилгани айтилди.
Рус нашрларида ўрин олган хабарларга кўра, самолёт Тайланднинг Паттая шаҳридаги Утапао аэропортидан ҳавога кўтарилиб, Ҳиндистон ва Ўзбекистон устидан Россия пойтахти Москвага рус хастани олиб кетаётган бўлган.
Рус нашрлари бундан ташқари самолётдаги кишиларнинг машҳур бизнесмен Анатолий Евсюков ва аёли Анна Евсюкова эканлигини хабар беришмоқда. Анна Тайланд таътилида жиддий хасталаниб, даволаниш учун Россияга йўл олганлиги, лекин ҳалокат натижасида эри билан бирга ҳаётдан кўз юмганлиги маълум бўлди.