Австрия мусулмонларидан уйсизларга ёрдам


  • 18 Февраль, 2019
  • 483

Австрия пойтахти Венада мусулмонлар қурган ташкилот ўлкадаги уйсиз ва эҳтиёжмандларга ҳафтанинг маълум кунлари иссиқ овқат бермоқда.

RAHMA Avusturya” номли ташкилот директор ўринбосари Умар Батур берган интервьюсида Сурия, Аракан ва Фаластинлик муҳожирлар ҳамда дунёнинг кўплаб жойидаги эҳтиёжмандларга турли ёрдам кўрсатиб келаётганликларини маълум қилди.

Батур дунёдаги кўплаб йирик шаҳарларда бўлганидек Венада ҳам турли сабаблар туфайли кўчада яшашга мажбур бўлаётган одамларнинг борлигини айтиб, шундай деди:

“Дунёнинг турли минтақаларида ёрдам кўрсатяпмиз, лекин ўзимиз яшаётган шаҳарда ҳам эҳтиёжманд инсонларга кўмак беришга қарор қилдик. Вена ҳокимияти билан бирга уйсизларга йўналтирилган лойиҳани бошладик. Бу доирада 3 йил муддатда уйсиз деб баҳолаган кўчада яшаётган одамларга ҳафтанинг маълум кунлари иссиқ овқат беряпмиз.”

Айниқса қиш мавсумида кунига 100 га яқин уйсизга овқат тарқатилганини айтган Батур ушбу лойиҳанинг австрияликлар ҳам бу ерда яшовчи хорижликлар тарафидан жуда юқори баҳоланганини билдирди.

Батур ўлкада яшаган мусулмонларнинг бу ва бунга ўхшаш фаолиятлари билан жамият ичида таъсирли бўлиши кераклигини таъкидлади.

Батур ўлкада сўнгги вақтларда ортиб бораётган исломофобия билан курашишнинг энг таъсирли йўли бу каби ижтимоий фаолиятлар эканлигига урғу берди.


Бошқа мақолалар