- 2023-03-24
Тель-Авивда бир ҳайкалтарош ҳокимият биносининг олдига Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяҳунинг ҳайкалини ўрнатди. Нетаньяҳу мухолифлари ҳайкални қулатиб, ерга улоқтиришди.
Ҳайкалга Нетаньяҳунинг лақабаи бўлган “Қирол Биби” номи берилди. Лекин ҳайкалнинг ўрнатилиши ноқонуний эди.
Рухсатсиз ўрнатилгани учун Нетаньяҳу мухолифларининг норозилигига сабаб бўлди. Майдонда тўпланган исроиллик фаоллар ҳайкални қулатишди.
Оломон Исроил бош вазири Нетаняҳунинг ерда ётган ҳайкали атрофига тўпланиб “Даф бўл, Биби!” деб ҳайқиришди. Ҳайкал кейинроқ ҳокимият ишчилари тарафидан олиб кетилди.