Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими ўзгарди


  • 16 Июнь, 2023
  • 141

Ермек Кошербаев Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими этиб тайинланди. Президент тегишли фармонни имзолади.

Фармонда “Кошербаев Ермек Беделбаевич Қозоғистон республикасининг Россия федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан озод қилиниб, Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими этиб тайинлансин” дейилган.

Кеча 15 июнь куни собиқ вилоят ҳокими Даниял Ахметов президентнинг тегишли фармони билан ўз лавозимидан озод этилганди.

Ермек Кошербаев 1965 йил 2 майда Алмати шаҳрида туғилган. Қозоқ давлат университети, СССР ташқи ишлар вазирлигининг дипломатия академияларини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1988 йил Қозоғистон ССР ташқи ишлар вазирлигининг махфий иш юритиш бўлимида катта инспектор лавозимида бошлади. Меҳнат фаолиятида Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг давлат баённомаларини бошқариш бўлими мудири, президент аппаратининг халқаро бўлим маслаҳатчиси, Қозоғистоннинг Швейцариядаги элчихонасида биринчи котиб, ташқи ишлар вазирлигининг кўп томонлама ҳамкорлик департаментида Осиё хавфсизлиги бўлими бошлиғи, бош вазир ёрдамчиси, “Нурсултон Назарбоев жамғармаси” директор ўирнбосари, “ҚазТрансОил” матбуот хизмати бошлиғи, “ҚазМунайГаз” президенти аппарати бошлиғи, вице-президент маслаҳатчиси, “Рауан Медиа Групп” ҲЖ болш директори, “НурОтан” партиясининг марказий аппарат раис ўринбосари, “Отан” партиясининг пармазий аппарат бошлиғи, Шарқий Қозоғистон вилоти ҳокими ўринбосари, қишлоқ хўжалиги вазир ўринбосари, қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул котиби, ташқи ишлар вазирлиги масъул котиби, ташқи ишлар вазири ўринбосари, Қозоғистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимларида ишлади. Оилали бўлиб, икки нафар фарзанднинг отаси.


Бошқа мақолалар