“Вагнер” исёни тўхтатилди


  • 26 Июнь, 2023
  • 125

23 июндан 24 июнга ўтар кечаси “Вагнер” хусусий ҳарбий компания бошчиси Евгений Пригожин “адолат марши”ни бошлаб, ҳарбий колонналарни Москва тарафга йўллади. Россия президенти Владимир Путин баёнот билан чиқиб, ёлланма ҳарбийларнинг ишини “орқадан берилган зарба”, “хиёнат” деб атади. Федерал хавфсизлик хизмати эса ҳарбий исён бўйича жиноий иш қўзғади.

24 июнь куни кечқурун Пригожин “Вагнер” ҳарбийлари Москвага 200 км масофага етиб келиб жойлашганини хабар берди. Энди “қон тўкилиши муқаррар бўлиб қолди” дея колоннани ортга қайтаришга буйруқ берди. Бундан бир неча дақиқа аввал воситачи ролини бажарган Беларусь президенти Александр Лукашенко матбуот хизмати Евгений Пригожин билан кун бўйи давом этган музокаралар муваффақиятли якунланганини маълум қилганди.

Кейинроқ Кремль Евгений Пригожинга нисбатан очилган жиноий иш тўхтатилганлигини, “Вагнер” асосчиси Беларусга кетишини билдирди. Россия ҳукумати эса исёнда иштирок этган вагнерчиларни тақиб қилмаслиги айтилди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва қуролли кучлар бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовларни ишдан бўшатиш бўйича Пригожиннинг талаби қондириладими ёки йўқми бу ҳозирча номаълум.


Бошқа мақолалар