Кўнгилочар паркда ҳалокат


  • 26 Июнь, 2023
  • 137

Швециянинг Стокгольм шаҳридаги “Gröna Lund” кўнгилочар паркида издан чиқиб кетган тезюрар поезд вагони оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Олти киши турли даражада тан жароҳати олди.

Аттракциондаги ҳалокатда одамлар бир неча метр баландликдан қулаб тушган. Касалхонага жами ўн киши етказилган. Улар орасида ёш болалар ҳам бўлган. Жабрланганлардан уч нафари оғир аҳволда, уч нафари енгил жарорҳат олган. Бир киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари бир неча киши баландликда вагон ичида қолиб кетган. Уларга қутқарувчилар ёрдами керак бўлган.

Ҳалокат вақтида поезд тезлиги соатига 90 км бўлган. Полиция берган хабарда воқеа маҳаллий вақт билан соат 13:00 да юз берганлигини, жароҳат олганларнинг ҳолати ҳақида ҳали гапиришга эрта эканлигин билдирган.

Ҳалокатдан кейин паркдаги одамлар парк ҳудудидан чиқарилиб, унинг фаолияти бутунлай тўхтатилган. Ҳалокат жойига қутқарувчилар ва тиббиёт ходимлари етиб келган. 


Бошқа мақолалар