- 2016-04-06
Фаластиннинг Бирлашган миллатлар ташкилоти доимий кузатувчиси Риёд Мансур Фаластиннинг БМТга тўла аъзолик ҳақидаги талабини такрорлади.
Мансур Нью-Йоркдаги БМТ бош офисида БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишида гапирган нутқида Фаластиннинг БМТга тўла аъзолик талабини янгилади.
БМТнинг 8 йил аввал Фаластинга “БМТда кузатувчи давлат статуси” берган тарихий қарорни эслатган Мансур “Ўша вақтдан бери Фаластин мустақил бўлиш қобилиятини кўрсатиб, халқаро жамиятнинг фаол ва кучли бир парчасига айланди” деди.
Мансур кенгаш аъзоларига “БМТнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун ҳар турли ҳаққимиз бор ва буни кечиктириш учун ҳеч қандай баҳона йўқ” деб гапирди.
2016 йил 23 декабрда олинган қарорга кўра, Исроилнинг 1967 йилдан буёғига ишғол этган ерлари ноқонуний эканлиги белгиланиб, ишғол остидаги Фаластин тупроқларидаги бутун жойлашув фаолиятларини дарҳол тўхтатиш кўрсатилган.