Чегара ҳудудлари белгиланади


  • 12 Январь, 2021
  • 522

Россия президенти Владимир Путин 2020 йил 10 ноябрда сулҳ имзоланган Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан Арманистон бош вазири Никол Пашинянни Москвада кутиб олди.

Путин икки лидерни ҳам илиқ кутиб олди. Тоғли Қорабоғ урушидан кейин илк бор кўришган Алиев билан Пашинян қўл олишмади.

Учрашувда чегара ҳудудлари белгиланишини айтган Путин “Рус тинчликпарвар кучларининг фаолиятига боғлиқ мавзулар, чегара чизиқлари аниқлаштирилиши, маданий меросларнинг ҳимояланиши бўйича бир қарорга келишимиз керак. Айниқса иқтисодий, тижорий ва коммуникация алоқаларининг ва чегараларнинг очилиши катта аҳамиятга эга” деди.

Учрашувдан кейин Россия, Озарбайжон ва Арманистондан Тоғли  Қорабоғда иқтиосдиётни жонлантирадиган ҳамкор баённома эълон қилинди. Баённомада ҳар уч давлатнинг бош вазир ўринбосарларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиши айтилди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев учрашувдан кейин журналистларга “Озарбайжон 30 йиллик танаффусдан кейин Арманистон ҳудуди орқали Нахчиван автоном республикаси билан алоқа ўрнатади. Нахчивон орқали эса турк бозорига чиқишимиз мумкин. Туркия-Россия орасидаги темир йўл алоқаси ҳам таъминланади. Арманистон ҳам Озарбайжон ҳудуди орқали Россия ва Эронга темир йўл билан чиқиши мумкин” деди.


Бошқа мақолалар