Хорватияда давлат тўнтаришига уриниш


  • 11 Июль, 2023
  • 111

Хорватия президенти Зоран Миланович бош вазир Андрей Пленковични сиёсий тўнтаришга тайёрланаётганликда айблади.

Хорватияда халққа мурожаат қилган президент Зоран Миланович ҳукуматнинг армия назоратини қўлга олишга ҳаракат қилаётганини айтди.

Миланович халқни ўлка бош вазири Андрей Пленковичнинг конституция ва демократияга қарши тайёрлаётган таҳликали тўнтариш ҳақида огоҳлантирмоқчи бўлганини билдирди.

Зоран Миланович 2020 йил 19 февраль куни Хорватия президенти сифатида иш бошлаганди.

Хорватия бош вазири Андрей Пленковичнинг хавфсизлик ва разведка агентлиги раисини тайинлаш учун уюштирган йиғилишда қатнашишдан бош тортганлигини айтган Миланович “Олган маълумотларимга кўра, ҳукумат хавфсизлик ва разведка агентлигини конституцияга зид равишда тўғридан-тўғри мудофаа вазирлиги назоратига олишни истамоқда” деб гапирди.

Президент Милановичнинг сўзларига қарши чиққан Пленкович бу иддаоларни ёлғонга чиқарди. Милановичнинг ҳукуматни доимо ёмон кўрсатишга уринишини айтган бош вазир Пленкович президент узр сўрамагунча у билан кўришмаслигини таъкидлади.


Бошқа мақолалар