- 2015-11-27
Британия бош вазири Тереза Мэй ҳукуматда “Ёлғизлик бўйича вазирлик” ташкил қилди. Ушбу лавозимга спорт ва жамият масалалари бўйича парламент вазир ўринбосари Трейси Крауч вазир этиб тайинланди.
Тереза Мэй “Давримизда кўплаб одамлар учун ёлғизлик қайғули реалликдир. Мен ушбу муаммо билан курашмоқчиман” деб гапирган.
Бош вазир ушбу лавозимни парламентнинг ёлғизликка қарши кураш комиссияси тавсиясига биноан ташкил қилган. Ўз даврида ушбу комиссияни Жо Кокс ташкил қилмоқчи бўлган. 2016 йили Жо Кокснинг ўлдирилишидан кейин унинг хотирасига парламент унинг ишини давом эттирди.
Британиянинг 65 миллионлик аҳолисидан 9 миллиони ўзини ёлғиз ҳис қилади.