- 2023-08-24
“Вагнер” исёни тўхтатилганидан кейин халққа мурожаат қилган Россия президенти Владимир Путин “Вагнер” аъзоларига икки танлов берди. Путин “Вагнер аскарлари ё Россия мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолайди ёки Беларусга кетади” деди. Юз берган воқеалар жамиятни яна кучайтирганлигини айтган Путин қон тўкишга йўл қўймаган “Вагнер” қўмондонларига ва аскарларига миннатдорчилик билдирди.
Путин қуйидагиларни гапирди:
Россия ҳалқига қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилигимни билдираман. Бу шуни кўрсатмоқдаки, Россияда ички низо чиқаришга йўналтирилган ҳар қандай ҳаракат муваффақиятсизликка маҳкумдир. Қуролли исён ҳар қандай шаклда бўлса ҳам бостирилади.
Рус армияси ўзининг садоқатини кўрсатди. Жамиятимиз ҳар турли шантажларни муваффақиятсиз қилди. Рус халқига ватанпарварлиги учун ташаккурлар билдираман. Жамиятимиз мана шундай оғир вазиятда бирдам бўлди. Ўлканинг келажаги ҳаммани бирлаштирди. Исённинг ташкилотчилари ватанга хиёнат қилганидан кейин ёнидагиларга ҳам хиёнат қилди.
Қон тўкишга йўл қўймаган бутун “Вагнер” аъзоларидан миннатдорман. “Вагнер” аскарлари истасалар ўз севганлари бағрига қайтиши мумкин, истаса Беларусга кетиши ёки Россия мудофаа вазирлиги билан шартнома асосида хизматини давом эттиришлари мумкин.