Пригожиннинг уйи тинтув қилинди


  • 8 Июль, 2023
  • 141

Россия президенти Владимир Путинга қарши исён кўтарган Вагнер бошчиси Евгений Пригожиннинг уйига Россия хавфсизлик кучлари бостириб кирди. Пригожиннинг Санкт-Петербургдаги уйидан ўнлаб париклар, танасидан жудо этилган каллалар тасвирга олинган суратлар каби кўплаб қизиқ нарсалар топилди.

Полиция Пригожиннинг уйидан кўплаб қурол-аслаҳа билан бирга олтин қуймалари, тимсоҳ тулуми ва душманларининг узилган каллалари эканлиги иддао этилган рамкага солинган фотосурат топди.

Тинтув вақтида кулрангдан қаҳваранггача ўзгарган стил ва рангларда турли парик тўла шкафга дуч келинди.

Пригожиннинг турли қиёфаларга кириши учун парик кийганлигини кўрсатадиган кўплаб фотосуратлар давлат томонидан дастакланадиган Telegram каналларига сиздирилди.

Лекин Пригожин тарафдорлари Вагнер Россиянинг ҳарбий разведка хизмати Давлат разведка бошқармаси (ГРУ) билан алоқалари кўзга тушмаслиги учун агент сифатида ҳаракат қилганлигини айтиб, тасвирларнинг сиздирилишини Россиянинг хавфсизлик қонунларига зид эканлигини таъкидлашмоқда.

Миллиардер Пригожиннинг Путиннинг манфаатларини таъминлаш ва Вагнер кучларини жойлаштириш учун Африка ва Ўрта Шарқда қиёфасини ўзгартирганлиги иддао этилди.


Бошқа мақолалар