Пермь университетида қуролли ҳужум


  • 21 Сентябрь, 2021
  • 266

20 сентябрь, душанба куни эрталаб Пермь давлат университетининг ҳуқуқ факультети биринчи курс талабаси Тимур Бекмансуров университетдагиларни ўққа тутди.

Бекмансуров қонуний равишда сотиб олган “Huglu” ўқотар қуроли билан олий ўқув юртининг 8-корпуси кириб, ўт очади. У 30 мартадан кўп ўқ узган.

Бекмансуровни шу атрофда юз берган йўл транспорт ҳодисасини расмийлаштираётган йўл патрул хизмати ходими Константин Калинин зарарсизлантирди. Уни ҳодиса гувоҳлари чақириб келган.

Натижада олти киши ҳалок бўлди, 28 нафари жароҳат олди. Улардан 19 нафари узилган ўқлардан жароҳат олган. Тимур Бекмансуровнинг ўзи жуда оғир аҳволда реанимацияда қолмоқда.


Бошқа мақолалар