Кенияда серияли қотил қўлга олинди


  • 16 Июль, 2024
  • 72

Кения полицияси 42 аёлни ўлдирган серияли қотилни ҳибсга олганини маълум қилди. Қотилликлар 2022 йилдан бугунги кунгача рўй берган.

Кения миллий полицияси душанба куни “инсон ҳаётини қадрламайдиган серияли қотил” деб атаган 33 ёшли эркакни ҳибсга олганини маълум қилди. Полиция қўлга олинган Коллинз Джумаиси Халуша 42 нафар аёлни ўлдирганини тан олганлигини билдирди. Унинг энг биринчи қурбони ўз аёли бўлган.

Кения жиноий ишлар бошқармаси раҳбари Муҳаммад Аминнинг айтишича, Халуша ўзининг сўнгги қурбонини ҳибсга олинишидан тўрт кун аввал ўлдирган. Қотилликлар 2022 йили бошланган эди. Полиция қотил ўз қурбонининг телефонидан пул ўтказмасинини амалга оширганидан кейин унинг изига тушишга муваффақ бўлди.

Халушани душанба куни саҳар вақтида ҳибсга олишди. Гумонланувчи бир хоналик уйда ижарада яшаб келган. Унинг уйи ўз қурбонларини парчалаб ташлаб юборган ахлат полигони яқинида жойлашган.

Пойтахт Найробида полиция ўтказилган матбуот анжуманида Халушанинг уйидан топилган бир қатор далилий ашёларни намойиш қилишди. Уларнинг орасида 10 та мобил телефони, 24 та сим карта, 6 та шахсни тасдиқловчи ҳужжат, 12 та целлофан қоп, арқон, қўлқоп ва мачете бор эди.


Бошқа мақолалар