- 2018-01-18
“Казахтелеком” ҳиссадорлик жамияти mail.kz миллий порталининг электрон севисини тақдим этди. Ушбу хизматдан бугуннинг ўзида 700 мингдан ортиқ қозоғистонликлар фойдаланмоқда.
Янги сервис ўзида mail.kz доменли электрон почта, ижтимоий тармоқ, портал фойдаланувчилари орасида қўнғироқ учунSIP-шлюз ва тўловчи шлюзни жамлаган. Булардан ташқари, фойдаланувчилар файлларини “маълумотлар булути”да сақлаш имкониятига эга. Портал ахборот-кўнгилочар контентга эга.
“Казахтелеком” ҲЖ раиси Қуанишбек Есекеев авваллари фақатгина интернет ва телевидение хизматларини етказувчи сифатида фаолият кўрсатган бўлса, энди компания янги босқичга чиққанлигини таъкидлади. “Биз бундай улкан миқёсдаги миллий сервис партнёри сифатида иш бошлаганимизга мамнунмиз. Маблағ киритган барча инфраструктура мижозлар учун ишлаши биз учун жуда муҳим” деди.
“Казахтелеком”нинг ахборот-коммуникация технология хизматлари бўйича директори Бикеш Қурмангалиева янги лойиҳанинг бошқа маҳсулотлар билан рақобатлашмоқчи эмаслигини билдирди. “Mail.kz – бу биринчи навбатда Қозоғистон платформаси.Бизнинг ресурс mail.ruдан яхши ёки ёмон бўлишини айтмоқчи эмасмиз. Биз фақат ўзимизнинг миллий платформамизга эга бўлишни истаймиз”, - деб қўшимча қилди.
Маълумотларга қараганда янги ресурс аудиторияси кундан-кунга ўсиб бормоқда. “Ҳозир 64%ини 24 дан 36 ёшгача бўлган одамлар, улардан 54% эркаклар, 46%и аёллар. Асосан mail.kz – ишлашни ва даромад олишни истайдиган талантли ёшлар портали. Биз барчасини босқичма-босқич татбиқ этишни режалаштирганмиз. Ҳозирда ахборот портали, ижтимоий тармоқ, почта сервери ваSIP-шлюз фаолият кўрсатмоқда. Ноябрь ойи сўнггигача мессенжер ва тўловли шлюз ишга тушади.динамикани ҳисобга оладиган бўлсак, йил охирида аудиториямиз миллиондан ошади” деб айтилмоқда.