Боғчасидан викинг қабри чиқди


  • 11 Июль, 2023
  • 128

Норвегияда ҳам викинг мухлисилари, ҳам археологларнинг эътиборини жалб қилувчи кашф қилинди. Кашф тасодифан юз берди. Ўлканинг жанубида яшайдиган одам уйининг боғчасини қазиш вақтида бир викинг жангчисининг қабрини топди. Қуроллари билан бирга кўмилганлигини аниқланган жангчининг тахминан 1100 йил аввал ўлганлиги айтилмоқда.

“Independent” газетасидаги хабарга кўра,  қабрда топилган икки бўлакка бўлинган занглаган қилични тадқиқ қилган археолог Йоаким Винтерволл “Бизда эрта асрлардан бошлаб замонавий даврларгача викингларнинг қилич дастасининг русуми қандай ўзгариб борганлиги ҳақида маълумот етарли. Шунинг учун топилма IX аср охири ва Х аср бошларига оид дейишимиз учун асосимиз етарли” деб маълумот берди.

Қабрда қилич билан бирга от устида қўлланиладиган узун найза, шишадан ясалган маржонлар, олтин суви юритилган камар тўқаси  ва бронза тўғнагич топилган. Археологлар олиб борган қазилма ишларида на бир инсон, на бир ҳайвон қолдиғига дуч келишмади.

Археолог Винтерволл қўлга киритилган топилмалардан қабрда от устида жанг қилишга моҳир ва обрўли викинг дафн этилганлигини хулоса қилиш мумкинлигини айтди.


Бошқа мақолалар