Қўшниларини ахлат билан кўмди


  • 3 Июнь, 2024
  • 62

Шимолий Корея Жанубий Корея ҳудудига ахлатларини жўнатишда давом этмоқда. Ўтган кунларда Жанубий Кореяга ҳаво шарлари орқали нажосат тўла контейнерлар жўнатган Шимолий Корея бу сафар сигарет қолдиқлари, пластик ва қоғозлардан иборат 600 дан ориқ ахлат контейнерларини юборди.

Сеулдан берилган хабарга кўра, кеча маҳаллий вақт билан соат 20:00 ларда турли маиший ахлатлардан иборат контейнерлар ҳаво шарлари воситасида Жанубий Корея ҳудудига келиб тушган.

Ахлат юкланган ҳаво шарлари чегара ҳудуди бўлган Кёнгидо провинциясига тушган. Бу ерда яшайдиган ватандошларга шубҳали контейнерларга яқинлашмаслик ва булар ҳақда хавфсизлик кучларига хабар беришликлари билдирилди. Таркибида заҳарли кимёвий моддалар борлиги тахмин қилинаётган ахлат контейнерлари устида тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Жанубий Кореялик фаоллар ҳаво шарлари орқали Шимолий Кореяга ташвиқот брошюралари юборганидан кейин Шимолий Корея бунга қатъий жавоб беришини билдирганди. Ўтган ҳафта сешанба кечасидан бошлаб нажосат тўлдирилган 260 дан ориқ контейнерлар ҳаво шари орқали Жанубий Кореяга юборилганди.

Жанубий Корея мудофаа вазири Син Вон-сик Шимолий Кореянинг бу қадамини “Бу бир ўлка учун ақл бовар қилмайдиган даражадаги шармандалик бўлиб, пасткаш ва инсониятга қарши террордир” деди.

Шимолий Корея давлат медиасининг хабарига кўра, ҳукумат якшанба кунги баёнотида энди Жанубий Кореяга ҳаво шарлари орқали ахлат юборишни тўхтатишини билдирган.


Бошқа мақолалар