АҚШда яна тартибсизликлар


  • 29 Апрель, 2015
  • 1189

АҚШнинг Мериленд штати Балтимор шаҳрида қора танли йигит Фредди Грейнинг дафн маросимидан кейин оммавий тартибсизликлар бошланди. Фреддини 12 апрель куни полиция гумондор сифатида ҳибсга олганди. Шу куни у умуртқа суяги синиши сабабли касалхонага тушди ва бир ҳафта ўтиб жон берди. Бу воқеада полицияни айблаган маҳаллий аҳоли норозилик намойишларига чиқди. Бу намойишларда полиция билан маҳаллий аҳолининг қора танли қисми билан тўқнашув келиб чиқди.

Балтимордаги оммавий тартибсизликлар натижасида 200 киши ҳибсга олинди. 15 та бино ва 144 та автомобиль ёқиб юборилди. Бир қатор дўконлар талон-тарож қилинди. Бин неча ўнлаб полиция ходими жароҳат олди. Душанба куни штат мэри тартибсизликларни тўхтатиш учун Миллий гвардия кучларини шаҳарга киритди. Сешанба кунидан бошлаб, бир ҳафтага комендантлик соати жорий этилди. 


Бошқа мақолалар