3 га олиб, миллионга сотди!


  • 21 Март, 2013
  • 1238

Бир қизиқувчан кишининг 3 долларга олган фарфор косаси бир неча йил ўтиб, ким ошди савдосида 2 миллион 230 минг долларга сотилди.

Америкалик бир қизиқувчан кишининг эски-туски нарсалар сотиладиган бит бозоридан 3 долларга олган Хитой фарфоридан ясалган коса ким ошди савдосида 2 миллион 230 минг долларга харидор топди.

Нью-Йоркда 6 йил аввал бир бозордан ёқтириб олган косанинг минг йиллик тенги йўқ асар бўлиб чиқиши коса соҳибини ҳайратга туширди.

2007 йилдан бери уйида каминнинг устини безаб турган косанинг келиб чиқиш тарихини ўрганишга киришган Нью-Йорклик киши ўтган ойларда Хитой санъат тарихи мутахассисларидан косанинг қийматини билгач, дарров ким ошди савдосига қўйди.

Sotheby's аукцион уйининг 200-300 минг долларга баҳолаган нозик санъат асари сешанба куни ўтказилган ким ошди савдосида 2 миллион 230 минг долларга сотилди.

12,5 сантиметрлик оқ рангли косанинг 960-1279 йиллари орасида ҳукмронлик қилган Шимолий Сонг хонадони даврида ясалгани маълум бўлди. Бу фарфор косага ўхшаш ягона асар 60 йилдан бери Британия музейида сақланмоқда.


Бошқа мақолалар