Нетаньяҳу лавозимдан кетди


  • 14 Июнь, 2021
  • 374

Сайловда мағлубиятга учраган Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяҳу 12 йиллик лавозимидан кетди. Ундан фақат амалга оширган қатлиомлари қолди.

Исроилда яна бир давр тугади. Ха-Ямин ха Хадаш партияси бошчиси Бенет Нафтали ва Еш Атид партияси бошчиси Яир Лапид тузган коалиция етарлича овоз тўплаб 12 йиллик Нетаньяҳу даврини расман ниҳоясига етказди. Юзлаб маъсумни қатл этган Нетаньяҳунинг кетиши ўлкасида хурсандчилик билан кутиб олинди.

Пойтахт Тель-Авивдаги Рабин майдонида минглаб одам буни нишонлаш учун тўпланди. Оломон қўлларида Исроил байроғи ва “Алвида, Биби” деган шиорлар билан чиқди.

Бенет ва Лапид бошчилигидаги ўнг, сўл, марказчи ва араб жами 8 партиядан иборат коалиция ҳукумати 120 ўринлик Исроил парламентида берилган овозда 60 депутат рози, 59 депутат эса қарши овоз билан ютиб чиққанди.

Нетаньяҳу бош вазирлик лавозимини бугун 14 июнь куни расман Бенет Нафталига топширади.


Бошқа мақолалар