- 2023-12-28
Масофадан бошқариладиган учувчисиз қирувчи самолётларининг сўнгги икки ой ичида Франциянинг ядро станциялари устидан учиб ўтишлари Франция хавфсизлик кучларини ҳушёр торттирди. Бу учувчисиз самолётларнинг ким томонидан бошқарилаётгани ҳозирча номаълум. Сўнги икки ой ичида 15 станциянинг устидан учиб, суратга олган самолётлар сирлигича қолмоқда. Сўнги бор 3 ноябрь душанба куни Лион шаҳри яқинларида Грейс-Малвилла ядро станцияси устида учувчисиз самолёт кузатилди. Охирги вақтларда ядро станцияларидаги намойишлари сабабли хавфсизлик ташкилотлари Гринпис атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ташкилотидан шубҳа қилишмоқда. Гринпис эса учувчисиз самолётлар билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди. Французлар бир террористик ҳужум уюштирилишидан қўрқишмоқда.