- 2017-02-23
2018 йилнинг 5 ойида (январь-май) 40 минг қозоғистонлик бошқа ўлкаларга доимий яшаш учун кўчиб кетган. Мамлакатдан чиқиш учун энг кўп ҳужжат Қўстанай, Шарқий Қозоғистон, Қарағанда, Павлодар ва Алмати вилоятларидан расмийлаштирилган. Қозоғистонликлар кўпроқ Россия, Германия, Польша, АҚШ, Канада ва Исроилга кўчиб ўтишмоқда. Таққослаш учун бутун 2017 йил давомида статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Қозоғистонни 37 минг 725 нафар ватандош тарк этган. Бу эса 2018 йилнинг беш ойидаги кўрсаткичдан кам.
Қозоғистонни тарк этишга асосий сабаблар сифатида “иш ўринлари етишмаслиги”, “аҳолининг реал даромади тушиб кетиши”, “таълим сифатининг тушиб кетиши”, “коррупция ва бюджет маблағларининг ўз ўрнида ишлатилмаслиги”, “аёлларнинг нафақа ёши кўтарилиши” ва бошқалар кўрсатилмоқда.