Қозоғистонда иккинчи юрак кўчириш амалиёти ўтказилди


  • 19 Июль, 2013
  • 1504

Қозоғистон Миллий юрак жарроҳлиги маркази ўлка тарихида иккинчи марта юрак кўчириб ўтқазиш амалиёти муваффақият билан якунланганини маълум қилди.

Қозоғистон Миллий юрак жарроҳлиги маркази директори ёрдамчиси Ербол Шайхиев иккинчи марта ўтказилган юрак кўчириб ўтқазиш амалиёти муваффақиятли амалга оширилганини билдирди. Шайхиев хастанинг соғлиги жуда яхши эканини, ўзини яхши ҳис этаётганини ва яқинда ўрнидан туриб юра олишини айтди. Шайхиев оғир хроник юрак-қон томирлари хастаси бўлган 38 ёшли бир хастага 46 ёшли ўпка касаллиги натижасида мия ўлимига учраган хастанинг юраги кўчириб ўтқазилганлигини билдирди. Қозоғистон Соғликни сақлаш вазирлиги берган хабарда эса бу билан бошқа давлатлардан келган хасталарга юрак кўчириб ўтқазиш учун яна бир имкон туғилганлигини маълум қилди. Қозоғистон Соғликни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда бир йилда 200га яқин юрак кўчириб ўтқазиш амалиёти ўтказа олади. Қозоғистонда илк юрак кўчириб ўтқазиш амалиёти ўтган йили ўтказилганди. 


Бошқа мақолалар