- 2012-12-20
Толибон ҳукуматни қўлга олганидан илк элчисини тайинлаган ўлка Хитой бўлди. Толибон 2021 йили август ойида ҳукуматни қўлга олганидан кейин вақтинчалик ҳукумат бош вазири Молла Муҳаммад Ҳасан Ахунд Қобулдаги қароргоҳида ўтказган йиғилишда хитойлик элчи Чжао Шендан ишонч мактубини қабул қилди.
Ташқи ишлар вазирлиги вакили Амирхон Муттақий ҳам иштирок этган тадбирда Чжао Афғонистонга элчи қилиб тайинланганидан мамнун эканлигини таъкидлаб, Хитой бошчиси Си Цзиньпиннинг саломини етказди.
Хитой Афғонистонга яхши қўшни эканлигини, ўлканинг мустақиллигига ва дахлсизлигига ҳурмат билдиришини айтган Чжао Хитойда Афғонистоннинг ички ишларига аралашмаслик сиёсати юритилишини ҳамда ўлкада таъсирини кучайтиришни истамаслигини таъкидлади.
Сўнгги икки йилда иқтисодий ва хавфсизлик соҳалари билан бирга гиёҳванд моддаларга қарши курашаётган икки ўлка орасидаги ҳамкорликда катта силжиш қайд этилганлигини айтган Чжао Афғонистон билан Хитой орасидаги ҳамкорликни бошқа соҳаларда ҳам кучайтиришга уринишларини билдирди.