- 2022-08-25
Россия президенти Владимир Путин АҚШ бошчилигида ғарб ўлкаларининг Росияни тинмай огоҳлантиришларига диққат қаратди. Путин “Тинмай “қилишга мажбурсиз”, “ишлашингиз шарт”, “жиддий равишда огоҳлантирмоқдамиз” деган сўзларни эшитамиз. Сизлар кимсизлар? Сизларнинг қандай ҳуқуқингиз бор бизни огоҳлантиришга?” деди.
Россияга қарши чиққан ғарб ўлкаларидан келадиган ҳужумга қандай жавоб бериши тўғрисида берилган саволга Путин “Ядро ҳужумига қарши жавобимиз ҳужум қилган тараф учун нохуш бўлади. Душманнинг ҳаётда қолиш имкони йўқ” деб жавоб берди.
Путин “АҚШнинг халқаро ҳуқуқни йўқ қилиб янги бир тартиб ўрнатишга хоҳишлари бор. Халқаро ҳуқуқни янги тизим билан алмаштиришга уринишмоқда. Бу қандай тизим? Муайян қоидаларга асосланган тизим. Қандай қоидалар? Бу қанақа қоида, буларни ким ўйлаб топди? Умуман номаълум. Бутун буларнинг барчаси мустамлакача фикрлашнинг намоён бўлишидир. Тинмай “қилишга мажбурсиз”, “ишлашингиз шарт”, “жиддий равишда огоҳлантирмоқдамиз” деган сўзларни эшитамиз. Сизлар кимсизлар? Сизларнинг қандай ҳуқуқингиз бор бизни огоҳлантиришга?” деди.