- 2023-12-29
Қозоғистондан сўнгги беш йилда жами 200 минг киши МДҲ давлатларига кўчиб кетди. Бу ҳақда меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги маълум қилди.
Пандемия туфайли миграция оқимининг камайишига қарамай 2020 йили миграция 2015 йилга нисбатан икки баравар ошган.
Чет элга кўпроқ ёшлар чиқиб кетмоқда. Улар асосан хорижий олий ўқув юртларида таълим олиш учун кетиб, ўқишни тамомлагач хорижда қолиб кетмоқда. Бундан ташқари Қозоғистонда ички миграция кучаймоқда. Асосан одамлар республика аҳамиятидаги шаҳарларга ва саноатлашган ғарб вилоятларига кўчиб ўтишмоқда.