Истанбул аэропортида тўполон


  • 8 Июль, 2023
  • 87

Истанбул аэропортида самолётига кеч қолган икки йўловчи ҳаво кемасига куч ишлатиб бостириб киришга уринди.

Бу қоидабузарлар исроиллик ота ва ўғил эканлиги маълум бўлди. Улар аэропортдаги дьюти-фри дўконида қолиб кетиб, Тель-Авивга учадиган ўз рейсига вақтида етиб кела олмаган.

Маҳаллий нашр хабарларига кўра, исроилликлар самолётга югуриб келганида унинг эшиклари бекитилганди. Улар самолётга олиб борадиган йиғма йўлак эшигини бузиб ерга тушган. Сўнгра трапдан узоқлашаётган самолёт томон югуришган. Ота-ўғил самолёт атрофида айланиб, бортга чиқишга уринган. Лекин бироз вақт ўтиб қўлга олинган.

Улар аэропорт ходимларига қаттиқ қаршилик кўрсатишган. Йўловчиларни тинчлантириш учун бир неча йирик гавдали аэропорт ходимлари етиб келган. Ҳозирги вақтда ота ва ўғил судни кутмоқда.


Бошқа мақолалар