“Нетаньяҳу қамоқда чирийди”


  • 31 Октябрь, 2023
  • 143

Бутун дунё кўз ўнгида Ғазодаги масъум аҳолини қатл қилаётган Исроил бош вазири Нетаньяҳунинг Гаагадаги жиноий иши бўйича далиллар кундан-кунга кўпаймоқда.

Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари даражасини кундан кунга орттиришга кўрсатма берган, фаластинлик аҳолини очлик ва сувсизликка маҳкум этган Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяҳуни “Босния жаллоди” Радован Караджич каби оқибат кутмоқда.

Хорватия, Босния ва Косовада ишлаган жиноятлари туфайли собиқ Сербия президенти Слобадан Милошевич, “Босния жаллоди” номи билан танилган собиқ Сербия вице-президенти Радован Караджич, серб генераллар Анте Готовина ва Ратко Младич каби кишилар судланиб, умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган Голландиянинг Гаага шаҳридаги халқаро жиноий судида Нетаньяҳунинг ҳам жиноий иши мавжуд. Халқаро жиноий суд прокуратураси Нетаньяҳу устидан 2021 йили ишғол остидаги Фаластин тупроқларида ҳарбий жиноят содир қилганлиги юзасидан тергов бошлаганди. Исроил бош вазирининг Ғазода ишлаган сўнгги ҳарбий жиноятлари мавжуд жиноий ишига қўшимча далил сифатида киритилиши мумкин.

Халқаро ҳуқуқ мутахассиси доктор Ҳаққи Ҳоқон Эркинер халқаро ҳуқуқда жавобгарлик иккига бўлинишини билдириб “Бири давлат сифатида Исроилнинг жавобгарлиги, иккинчиси эса исроиллик раҳбарларнинг жавобгарлигидир. Давлатлар орасида жавобгарлик механизми бор. Ҳар давлат Исроилга қарши чора-тадбирлар кўриши, далиллар тўплаши мумкин. Женева конвенциясига Исроилда риоя қилинмай қўйилгани ҳаммага равшан. Айниқса тинч аҳолига, ёш болаларга ва аёлларга нисбатан амалга оширилаётган ҳужумларнинг миқёсини ҳамма кўриб турибди” деди.

Ҳар бир давлатнинг Исроилга қарши жавобгарлик механизми борлигини айтган Эркинер Исроил давлат раҳбарларининг Ғарбий Шариада, Қудус ва Ғазода ишлаган жиноятларининг Рим статутида ўрин олган “геноцид”, “ҳарбий жиноят”, “инсониятга қарши жиноят” ва “босқинчилик” жиноятлари эканлигини билдирди.

Ғазога ҳужумларда давом этаётган Исроил бош вазири Нетаньяҳунинг 2001 йили тасвирга олинган яширин видеоси интернетда тарқалди. Оила аъзолари атрофида олинган видеода АҚШнинг қандай осонлик билан манипуляция қилинишини айтган Нетаньяҳу “Бутун дунё бизнинг ҳужумларимизга ҳеч нарса дея олмайди. Ўзини ҳимоя қиляпти деб айтади” дея ҳужум қилишини бир неча йил аввал билдирганди.


Бошқа мақолалар