Эрондан яна бир ҳамла


  • 23 Апрель, 2026
  • 7

АҚШнинг денгиз қамали давом этаётган бир пайтда, Эрон Инқилобий Гвардияси Корпуси (ИГК) Ҳурмуз бўғозида 2 та кемани қўлга олиш операциялари акс этган тасвирларни эълон қилди.

АҚШнинг Эронга қарши денгиз қамали давом этар экан, Теҳрон маъмурияти томонидан диққатни тортувчи қадам ташланди.

Эрон Инқилобий Гвардияси Корпуси (ИГК) Ҳурмуз бўғозида 2 та кема қўлга олинган операциялар видеосини улашди. Тасвирларда ИГК кучлари қайиқлар билан кемаларга яқинлашгани ва қуролланган ИГК аскарлари кемалар назоратини қўлга олгани кўринади.

ИГК томонидан аввалроқ берилган баёнотда Ҳурмуз бўғозида 2 та кема қўлга олингани билдирилиб, шундай дейилган эди:

“‘MSC-Francesca’ (сионистик режим билан алоқадор) ва ‘Epaminondas’ номли 2 та турли кема зарур рухсатномаларсиз ҳамда денгиз хавфсизлиги тизимларига таъсир ўтказиб, ҳаракат хавфсизлигини хавф остига қўйгани учун ИГК Ҳарбий–денгиз кучлари томонидан тўхтатилган ва Эрон қирғоқларига йўналтирилган”.

Бошқа томондан, АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ижтимоий тармоқдаги саҳифасида: “АҚШ кучлари Эронга нисбатан қўлланилаётган қамал доирасида 31 та кемага ортга қайтиш ёки (Эронга тегишли бўлмаган) бошқа бир портга йўналиш олиш бўйича кўрсатма берган”, деб баёнот берди. Кемаларнинг аксарияти АҚШ кўрсатмаларига амал қилгани билдирилган баёнотда, ортга қайтган кемаларнинг аксарияти нефть танкерлари экани ҳақида маълумот берилди.


Бошқа мақолалар