Испанияда 14 қаватли бино ёнмоқда


  • 23 Февраль, 2024
  • 98

Испанияда катта фалокат юз берди. Валенсия шаҳрида бир неча блоклардан иборат ва 130 дан ортиқ хонадон жойлашган 14 қаватли турар жой биносида катта ёнғин чиқди. Дала госпитали қурилган фалокат жойига кўплаб тез ёрдам кучлари жалб этилди. Давом этаётган ёнғиннинг сабаби, бинода қанча одам борлиги ҳамда тирик ёки ўлик эканлиги ҳозирча маълум эмас.

Давом этаётган ёнғинда дастлабки маълумотларга кўра, 3 нафари ўт ўчирувчи бўлган жами 13 киши жароҳат олган.

Ёнғиннинг кучлилигидан Валенсия ҳокимияти яқин шаҳарлардаги ўт ўчирувчилар ва ҳарбий тез ёрдам отрядидан кўмак сўради.

Дарров дала госпитали қурилган жойга кўп сонли тез ёрдам кучлари жалб этилди. Ўт ўчирувчилар иссиқ об-ҳаво ва шамолнинг ўт ўчиришни қийинлаштираётганини билдиришди.

Воқеа гувоҳлари ўт ўчиручиларнинг балконлардан баъзи одамларни қутқарганлигини, баъзи кишиларнинг эса ёнғиндан қочиб бир балкондан бошқа балконга сакраб ўтаётганлигини айтишди.


Бошқа мақолалар