- 2021-06-09
Россия ва Хитой томонидан амалга оширилган хакерлик ҳужуми туфайли Американинг 78%и интернетсиз қолди. Бу давлатга 7 миллиард зарар келтирди.
АҚШ тарихида энг улкан киберҳужумга учради. 21 октябрь куни эрталаб бошланган ҳужум Россия ва Хитой хакерлари тарафидан АҚШни нишонга олиб, 14 миллиондан ортиқ IP орқали амалга оширилди.
DdoS, яъни Distributed Denial of Service (хизмат кўрсатишга тўсиқ қўйиш) деб номланган бу ҳужум тури интернет саҳифаларига киришга тўсиқ бўлиш учун қилинади.
Бугун FBI ва Пентагон бу ҳужумларни тўхтатиш учун кеча эрталабдан бери бутун ресурсларни ишга солган. Лекин ҳали бир пичоққа илинадиган натижага эришмади. Яъни АҚШ бутун ҳаракатига қарамай ҳужумни бартараф эта олмаганидек, дунёнинг янги уруш қуроли деб баҳоланган бу ҳужумларнинг Амаерикага қанча зарар келтиргани маълум бўла бошлади.
АҚШ ва яна ўнлаб ўлка нишонга олинган DDoS ҳужумлари сабабли нафақат ижтимоий тармоқ сайтлари, DynDNS каби дунёнинг энг йирик DNS хизмат кўрсатувчиси билан бирга WhatsApp мессенджери, dijital ўйин платформаси Origin ва Steam ҳам бу ҳужумлар нишонига айланди. Булардан ташқари Америка ҳукуматига оид муассаса ва органларининг сайтлари ҳам ҳужумга учраганлиги айтилмоқда. Технология дунёсидаги тарқалган миш-миш ва бўлишишларга кўра, DDoS ҳужуми Америкага жуда қимматга тушди. Мамлакатнинг 78%идан ортиғи интернетсиз қолгани айтилиб, моддий зарар 7 миллиард долларни ташкил этгани билдирилди.
Хакерлар глобал тармоққа асосланган киберҳужумларни қайд қиладиган NorseCrop сайти ҳам нишонга олинди. Бутун дунёдаги киберҳужумларни реал вақтда интерактив харитадан кўрсатиб турадиган сервис шу онда ҳужум меъёрини аниқлай олмаганидек сайтга киришда ҳам қийинчилик юзага келмоқда. Бошқа тарафдан Америка ҳукуматининг энг муҳим каналлари ахборот йўқотишларига учраганлиги, мамлакат миқёсида интернет узилишлар рўй бераётганлиги ва кибер бўлимларнинг қизил тревога ҳолатида эканлиги маълум бўлди.
АҚШдаги манбалардан олинган маълумотларга кўра, ҳужум Россия ва Хитойдаги 14 миллиондан ортиқ IP адресидан АҚШ нишонга олинган. Бу рақамлар ҳам АҚШнинг тарихдаги энг йирик ва энг кучли киберҳужумга учраганлигини кўрсатмоқда.