Месси 8 карра “Олтин тўп” соҳиби


  • 31 Октябрь, 2023
  • 91

Парижда 2023 йил учун «Олтин тўп» совринини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг энг яхши футболчиси ва яна бир қатор номинацияларда ғолиблар аниқланди.

Асосий мукофот «Интер Майами» клуби ва Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессига насиб этди.

36 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда миллий жамоаси билан жаҳон чемпионатида зафар қучди ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Шунингдек, Лео «ПСЖ» сафида Лига 1да чемпион бўлди, Майами клуби билан МЛС Лига Кубогида ғолиб чиқди.

Шу тариқа Месси фаолиятида 8-бор жаҳоннинг энг яхши ўйинчисига айланди. Бу — рекорд.

Топ-5дан «Манчестер Сити»нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд (2), «ПСЖ»нинг франциялик вингери Килиан Мбаппе (3), «Манчестер Сити»нинг бельгиялик ҳавбеки Кевин де Брюйне (4) ва испаниялик таянч яримҳимоячиси Родри (5) ҳам ўрин олди.

Маросимда яна бир қатор номинацияларда ғолиблар эълон қилинди:

Энг яхши аёл футболчи — Айтана Бонмати («Барселона» / Испания)

Йилнинг энг яхши клуби — «Манчестер Сити» (Англия)

Йилнинг энг яхши аёллар жамоаси — «Барселона» (Испания)

Мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси — Жуд Беллингем («Реал»/Англия)

Мавсумнинг энг яхши дарвозабони — Эмилиано Мартинес («Астон Вилла»/Аргентина)

Мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси — Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити»/Норвегия)

Инсонпарвалик ёрдами учун Сократис соврини — Винисиус Жуниор («Реал»/Бразилия)

кun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар