Дунёнинг энг бой одами ким?


  • 18 Ноябрь, 2019
  • 502

Узоқ йиллардан бери дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб келган Джефф Безос биринчиликни “Microsoft” соҳиби Билл Гейтсга бўшатиб берди.

Йиллар мобайнида биринчи бўлиб келган “Amazon” асосчиси Безос ўрнини “Microsoft” соҳиби Билл Гейтсга бериб қўйди.

Жума куни АҚШ биржаси бекилгандан кейинги ҳолат бўйича дунёнинг энг бой одами ҳам аниқ бўлди.

Ушбу рўйхатга кўра Билл Гейтс бойлигини 110 миллиард долларга, яъни 42 триллион 570 миллиард тенгега етказиб, қайтадан дунёнинг энг бой одами сифатида биринчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ўринда эса “Amazon”нинг асосчиси Джефф Безос 109 миллиард доллар, яъни 42 триллион 183 миллиард тенге билан турибди.

Безосдан кейин француз бизнесмени Бернар Арно келмоқда. “LVMH” гроупнинг директори Арнонинг бойлиги 103 миллиард доллар.

АҚШнинг “Berkshire Hathaway” инвестицион ширкатининг бошчиси ва энг йирик ҳиссадори 86,6 миллиард долларлик бойлиги билан Уоррен Баффет тўртинчи, 74,5 миллиард долларлик бойлиги билан “Facebook” асосчиси Марк Цукерберг бешинчи ўринни эгаллади.


Бошқа мақолалар