- 2013-04-04
Қозоғистон жорий йилнинг апрель ойида интернет тезлиги бўйича 66-ўринни эгаллади. Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев “Speedtest Ookla” (интернет тезлигининг глобал тести)га кўра шундай маълумот тақдим этди.
Мадиевнинг таъкидлашича, бутун дунё бўйлаб, интернетдан фойдаланишда ўсиш кузатилмоқда. Қозоғистонда 2020 йилга нисбатан трафик 61,5%га ошган, абонентлар сони эса 12,9%га ўсган.
Вазир “Speedtest Ookla маълумотларига кўра, 2024 йил апрель ойида Қозоғистон сониясига 43,6 мегабит тезлик билан 66-ўринни эгаллаган”, деди.
Ҳозирги вақтда Қозоғистон Speedtest нинг мобил интернет рейтингида 64-ўринни эгаллаган. 65-ўринда Япония, 66-ўринда Марокко, 67-ўринда Исроил, 68-ўринда Туркия, 69-ўринда Грузия ва 70-ўринда Ирландия жойлашган.
Биринчи учликни мос ҳолда Қатар, БАА ва Қувайт эгаллаган.