- 2017-06-09
Қозоғистон марказий сайлов комиссияси вилоят даражасидаги шаҳар ва туман ҳокимларининг сайлов натижаларини эълон қилди.
Кеча 5 ноябрь куни Қозоғистонда синов тариқасида вилоят даражасидаги шаҳар ва туманларга ҳокимлар сайланди. Ваколатларига мувофиқ вилоят маслаҳати сайлов ўтказиш учун 3 та шаҳар ва 42 та туманни танлади.
Марказий сайлов комиссияси “17 та вилоят, 3 та шаҳар, 42 та туман ва 1491 та участка сайлов комиссияси фаолият кўрсатди. Сайловлар муқобил асосда бўлиб ўтди. Сайлов бюллетенига 125 нафар номзод киритилган. Сайловчилар қатнашуви 62,79%ни ташкил этди. Сайланган ҳокимларнинг ўртача ёши 46,7 ёшга тенг” деб хабар берди.
Аввалроқ президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликлар энди вилоят даражасидаги шаҳар ва туманларга ҳокимни ўзлари сайлаши мумкинлигини маълум қилганди.
Тўқаев “Маҳаллий ижрочи ҳукумат даражасида қарор қабул қилишда ватандошларнинг тўғридан-тўғри иштирокини кенгайтириш лозим. Икки йилдан ошиқ вақт мобайнида қишлоқ, посёлка ва қишлоқ округи ҳокимларини аҳоли сайламоқда. Бу вақт ичида қишлоқ даражасидаги ҳокимларнинг тўртдан уч қисми сайланди. Энди бу татбиқотни туман ва вилоят даражасидаги шаҳарларга қўллаш вақти келди” деди.
Ҳоким бўлиш учун сайловда ёши 25 дан кам бўлмаган Қозоғистон ватандоши қатнашиш мумкин.
Бундан ташқари, ҳокимликка номзодлар суд томонидан фаоляти чекланган, озодликдан маҳрум этилган бўлмаслиги керак.