- 2014-09-26
Қозоғистон миллий статистика бюроси ўлка аҳолиси бўйича янгиланган маълумотни эълон қилди. Бюро маълумотларига кўра, аҳоли сони 2023 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 19 миллион 967 минг 964 кишини ташкил этади.
Аҳоли бўйича статистика маълумотлари Қозоғистонда 2000 йилдан бошлаб электрон шаклда олиб борилмоқда. 1991-99 йиллар ҳақида маълумот эса архивда қоғоз шаклида сақланмоқда.
2023 йил июль ойида қозоғистонликларга 20 миллионлик нуқтага етиш учун 100,6 минг киши етмай турганди. Лекин бугунга келиб бу кўрсаткич 32,6 минг кишини кўрсатмоқда. Бюро маълумотига кўра, ҳар ойда 30 мингдан ортиқ чақалоқ туғилмоқда. Яқин кунларда Қозоғистоннинг 20 миллионинчи аҳолиси дунёга келиш эҳтимоли жуда юқори.
Сўнгги 24 йилда аҳоли сони қуйидагича ўзгарган:
2000 йили — 14 901 641 киши;
2001 йили — 14 865 610 киши;
2002 йили — 14 851 059 киши;
2003 йили — 14 866 837 киши;
2004 йили — 14 951 200 киши;
2005 йили — 15 074 767 киши;
2006 йили — 15 219 291 киши;
2007 йили — 15 396 878 киши;
2008 йили — 15 571 506 киши;
2009 йили — 15 982 370 киши.
2010 йили — 16 203 274 киши.
2011 йили — 16 440 470 киши;
2012 йили — 16 673 933 киши;
2013 йили — 16 910 246 киши;
2014 йили — 17 160 855 киши;
2015 йили — 17 415 715 киши;
2016 йили — 17 669 896 киши;
2017 йили — 17 918 214 киши;
2018 йили — 18 157 337 киши;
2019 йили — 18 395 567 киши;
2020 йили — 18 631 779 киши;
2021 йили — 18 879 552 киши;
2022 йили — 19 503 159 киши;
2023 йили — 19 967 964 киши (2023 йил 1 октябрь ҳолатига кўра).
2000 йилдан 2023 йилгача энг кўп чақалоқ 2021 йили туғилган бўлиб, 446 минг 5 нафарни ташкил этади.
Қозоғистон бўйича энг кўп гўдак Туркистон вилоятида туғилмоқда. 2000 йили 46 минг 316 нафар чақалоқ туғилган бўлса, энг кўп 2014 йили 81 минг 979 нафар гўдак дунёга келган.
Туғилиши энг кам бўлган Шимолий Қозоғистон вилоятида 2000-2023 йиллари орасида туғилган чақалоқлар сони йилига 10 мингдан ошмаган.
Ҳозирги кунда ўлкада аёллар сони эркакларга нисбатан кўп бўлиб, 51,2% аёллар (10 миллион 217 минг 317 нафар) ва 48,8% (9 миллион 750 минг 647 нафар) эркаклардан иборат.
2000 йилдан 2012 йилгача эркаклар сони 8 миллиондан ошмаган. Фақат 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 9 миллиондан ошди.