- 2020-01-23
Бугунги кунда ер аҳолиси кузги юздузлар учишини кузатишмоқда. Леонид оқими деб аталадиган энг ёрқин метеоритлар оқими якшанба куни ўз чўққисига чиқди. Лекин уни ҳалиям кўриш имконияти бор. Бунинг учун махсус жиҳозлар керак эмас. Асосийси об-ҳаво очиқ бўлиши лозим.
Метеорит оқимлар комета туфайли шаклланган. Қуёшга яқинлашгандан кейин комета эришни бошлайди ва атрофга чанг, қаттиқ жисмлар, муз бўлакларини сочади. Мана шу парчалар тўдаси бизнинг сайёрамизга яқинлашганда ер атмосферасига кириб, ёниб кетади. Биз эса фақатгина осмондаги ёруғ йўлакчаларни кўрамиз.
Ушбу чиройли ҳодиса ҳақида илк бор 3,5 минг йил аввал хабар топишган. Бу феномен ҳар 23 йилда бир марта юз беради. Ҳодисани ярми кечадан сўнг Арслон буржида кузатиш мумкин.
Леонид юлдузларининг учиши жуда тез ва ёрқин бўлиб, тезлиги сониясига 70 км дан ошади. Олимларнинг сўзига кўра, шаҳардан ташқарида очиқ об-ҳаво вақтида бир соатда 10 тагача метеоритни кузатиш мумкин. Сўнгги бор ушбу ҳодиса 2001 йил кузатилган. Қозоғистонликлар яшил тусли осмон жисмларининг парвозини ойнинг сўнгигача кузатиш мумкин.